Жамият тараққиёти жараёнида инсон учун зарур ҳар-хил буюмлар дурадгорлик усталари етишиб чиқиши тақозо этган. Ибтидоий жамиятда овчилик, балиқчилик, қамиш ўсимлик илдизларини ковлаб олиш каби жараёнларда тош қуроллари қаторида дурадгорликнинг ибти-доий буюмлари ҳам қўлланилган. Тош даврига оид топилмаларда, тош қуролларининг ёғоч соплари, ёғоч қуроллар (таёқ, ёй, найза) ва бошқалар учрайди. Темир бронза даври ёдгорликлари дурадгорлик касбининг анча мураккаблаш-ганини, дурадгорлик буюмла-рининг хили кўпайганини кўрса-тади. Кишиларнинг ғорлардан чиқиб, уйлар, чайла, чорвоқ, ер тўла, пахса уй ва бошқа шу кабиларни қура бошлаганликлари чорвачилик ва деҳқончилик урф бўлиши билан молхоналар қуриш омоч, ғалтак, арава, ариқ қазийдиган мосламалар, сув чиқариш воситалари, чиғир тарнов ясаш, меҳнат қуроллари белкурак, болта, кетмон, ўроқ, пичоқ ва бошқалар учун соплар ишлаш дурадгорликнинг турли тармоқ-ларига оид дастлабки намуна-ларини вужудга келишига сабаб бўлди. Сув бўйида яшайдиган одамлар орасида балиқ овлаш ва алоқа воситалари, ов асбоблари соплари ва қайиқлар пайдо бўлди. Жамият тараққиётининг кейинги даврларида дурадгорлик тармоқларининг ҳар бири мустақил ривожланиш палласига кирди. Масалан: энг қадимги юк ташув воситаларидан бири бўлган ғалтак арава ўрнини арава эгаллади (от, эшак, туя, хўкиз каби ҳайвонлар қўлга ўргатилгач) ва дурадгорликнинг аравасозлик тури (булар ичида эгарсозлик ҳам) ривожланди. Лекин дурадгор-ликнинг асосий тармоғи бу уйсозликдан бошланиб, хозир ҳам бу соҳа дурадгорликда асосий ўрин эгаллайди. (эшиксозлик, ромсоз-лик, жавонсозлик, панжара ва бошқалар). Булар ичида дурадгорликнинг яна бир асосий тармоғи уй – рўзғор буюмлари ясайдиган дурадгорлик хунари энг қадимий соҳа бўлиб, бу соҳа дурадгорликнинг маҳсус тармоғи-ни ташкил этади. XV-XVII асрларга оид архитектура ёдгор-ликларида (айниқса темурийлар даврида қурилган бино ва иншоотларда) дурадгорлик тар-моқларининг янада мукаммал-лашгани кўринади. Дурадгорлик услубида ёғочларни ёпиш, уларга ишлов беришда, муайян композиция асосида уларни бирлаштиришда, деталларнинг аниқ, ихчам ва силлиқлигида ўз даврининг рухи акс этади. Амалий безак санъатининг энг қадимий ва кенг тарқалган турларидан хисобланиб, бунга ёғоч донг, металл, тош, суюқ, лак терракота ва бошқаларга ўйиб йўниб бадиий шакл беришга ўймакорлик деб аталади. XIX аср ўрталарига келиб ўзбек усталари анъанавий дурадгорликни давом эттириб ривожлантирдилар. Хозирги даврда бу миллий дурадгорлик анъаналари давом этиб, ривожланиб, тобора сайқал топмоқда.











